Тошкент вилоятида иситиш мавсуми қачондан якунланиши маълум бўлди
Жамият
−
28 Март
4471Тошкент вилоятида 1 апрелдан 2023-2024 йилдаги иситиш мавсуми якунланади. Бу ҳақда вилоят ҳокимининг тегишли фармойиши имзоланди.
"Вилоят Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси ҳамда “Иссиқлик манбаи” ишлаб чиқариш бошқармасининг вилоятдаги марказлашган иссиқлик таъминотидан фойдаланувчи истеъмолчиларни иссиқлик билан таъминлаш иситиш мавсумини 1 апрель соат 09:00 да якунлаш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Вилоят Иқтисодиёт ва молия бошқармаси бюджет ташкилотларини 2023/2024 йиллардаги иситиш мавсумида истеъмол қилинган иссиқлик энергияси учун тўловларни ўрнатилган тартибда амалга ошириш чораларини кўрсин", дейилади мазкур фармойишда.
Шу билан бирга вилоят Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси ҳамда “Иссиқлик манбаи” ишлаб чиқариш бошқармаси, шаҳар ва туман ҳокимликлари билан биргаликда иситиш мавсуми якунлангани муносабати билан 2024/2025 йиллардаги иситиш мавсумига тайёргарлик кўриш ишлари амалга оширилишини таъминлайди.
Эслатиб ўтамиз, мартдан Тошкент шаҳрида 2023-2024 йилги иситиш даври якунланиши ҳақида хабар бергандик.