Тошкент вилоятида инспекторни пичоқлаган шахс ушланди
3-саҳифа
−
20 Июнь 2023
8578Тошкент вилояти Бекобод шаҳрида экология йўналиши бўйича инспектор хизмат вақтида пичоқлангани, оқибатда у тан жарохати олиб, ҳозирда жонлантириш бўлимида ётгани маълум қилинганди. Эколог инспекторни пичоқлаган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси матбуот котиби Бобур Тўлаганов маълумот берди.
Унинг сўзларига кўра, ҳозирда гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган. Мазкур ҳолат юзасидан Бекобод тумани Ички ишлар бошқармаси Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) "и" банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Маълум бўлишича, ҳолатга шахсларнинг ўзаро келишмовчиликлари сабаб бўлиб, жанжал вақтида фуқаро ўзи билан олиб келган ошхона пичоғи билан таниши М.Ф.га қасддан тан жароҳати етказган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси