Тошкент вилоятида икки автобус иштирокида ЙТҲ юз берди

Жамият

image

Бугун, 8 ноябрь куни соат 07:15 лар атрофида Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ туманида икки автобус иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Тошкент шаҳри Учтепа туманида жойлашган “Азия Мебель” текстиль фабрикасига кетаётган, “Оққўрғон-Қуйи Чирчиқ-Янгийўл" йўналишида ҳаракатланаётган Isuzu маркали, давлат рақами 10 V 328 OA бўлган автобус маҳаллий аҳолидан иборат ишчиларни Тошкент шаҳридаги корхоналардан бирига олиб кетаётган, давлат рақами 10 830 JBA бўлган автобусни қувиб ўтмоқчи бўлганида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Ҳодиса содир бўлган вақтда тўқнашиб кетган автобусларда жами 39 нафар йўловчи бўлган. 
 
Жабрланган йўловчилар Қуйи Чирчиқ ва Оққўрғон туманлари марказий касалхоналарига жойлаштирилиб, тиббий ёрдам кўрсатилган, уларнинг яқинларига хабар берилган. Йўловчиларнинг 1 нафари кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай шифохонада вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Тошкент вилояти

Баҳолаганлар

81

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made