Тошкент вилоятида Cobalt ўқувчи қизни уриб юборди (видео)
3-саҳифа
−
30 Сентябрь
6764Бугун, 30 сентябрь куни Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида Cobalt ҳайдовчиси пиёдалар ўтиш жойидан кесиб ўтаётган мактаб ўқувчисини уриб юборди. Бу ҳақда вилоят ИИББ ЙҲХБ хабар берди.
Ҳодиса соат 07:45 ларда туман ҳудудидан ўтган D 014 “Ғазалкент - Чирчиқ - Янгибозор - Жумабозор - Ўртасарой - Нурафшон” автомобиль йўлининг 41-километрида жойлашган 14-сонли мактаб қаршисида содир бўлган. 1998 йилда туғилган ҳайдовчи М.Н. Cobalt русумли транспорт воситасида ҳаракатланиб кетаётиб, йўлнинг ўнг томонидан чап томонига пиёдалар ўтиш жойидан кесиб ўтаётган пиёда 2013 йилда туғилган 14 мактаб ўқувчиси М.А.ни уриб юборган.
Пиёдага марказий шифохонада биринчи ёрдам кўрсатилган. Ҳозирда аҳволи яхшилиги сабабли ўқувчига шифохонадан рухсат берилган.
Билдирилишича, ҳолат юзасидан Юқори Чирчиқ тумани ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 23 сентябрь куни Самарқанд вилоятида Tracker пиёдалар йўлагидан велосипедда ўтаётган 12 ёшли болани уриб юборган, велосипедчи тан жароҳати олиб Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмасига ётқизилганди.
LiveБарчаси