Тошкент вилоятида аҳоли яшаш жойига келиб қолган айиқ ўлдирилгани айтилмоқда
Жамият
−
02 Ноябрь 2020
9891Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятида одамлар яшайдиган ҳудудда айиқ айланиб юргани тасвирланган видео тарқалганди.
Аҳоли яшайдиган ҳудудда юрган ёввойи айиқнинг атрофдаги тоғдан келиб қолгани айтилганди.
Орадан кўп ўтмай, яна бир видео тарқалди. Аммо бу сафарги видеода ўша айиқ ўлдирилган ва жонсиз ётгани тасвирланган. Айиқ отиб ўлдирилган. Уни ким ўлдирган номаълум.
Бу ҳолат бўйича ҳозирча расмий маълумот берилмади.
LiveБарчаси