Бу одамми ё айиқ? “Зоопарк”да суратга олинган видео кўпчиликни ҳайратлантирди (видео)

Бу қизиқ

image

Ижтимоий тармоқларда Хитойдаги ҳайвонот боғи айиқларидан бири орқа оёқларида тургани акс этган видео тарқалди. У кузатувчилар томонидан одам кийимидаги сохта айиқ деб талқин этилди. Ҳайвонот боғи эса бу айбловларни рад этмоқда. Бу ҳақда “Nypost ” нашри хабар берди.

Маълумотларга кўра,  видеода тасвирланган айиқ Хитойнинг шарқий Чжэсзян провинциясидаги Ханчжоу ҳайвонот боғида сақланувчи Анжела исмли Малайзия айиғи бўлган.

Шундан сўнг, ушбу мўйнали айиқ аслида ҳам костюм кийган одам эканлиги ёки йўқлигини аниқлаш учун  ҳайвонот боғига кунига 20 минг одам ташриф буюришни бошлаган. 

"Интернетда турган бу айиқни кўрганимдан сўнг, унинг ҳақиқий ҳаётда кўриниши қандайлигига қизиқдим ва бу ерга келдим", деди ташриф буюрувчилардан бири ва у интернетда кўрган видеога тўлиқ ишонмаслигини қўшимча қилган.

Ҳайвонот боғида суратга олинган видеони томоша қилган кўплаб ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари айиқнинг оёқлари шубҳали даражада озғин эканлиги ва мўйна билан қопланган терида бурмалар борлиги ҳақида фикр билдирган.

Ҳайвонот боғи ходимлари эса бу сохта айиқ эмаслигини, агар шундай бўлганда мўйнали айиқ костюмини кийган одам минтақанинг 100 даража ёзги жазирамасида узоқ вақт омон қолиши имконсизлигини айтди.

Шунингдек, ҳайвонлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш гуруҳи PETA эса ушбу воқеадан сўнг барча ҳайвонот боғи ҳайвонлари, шу жумладан айиқ Анжела ҳам "ҳайвонларнинг фаровонлигини биринчи ўринга қўядиган" ёввойи табиат қўриқхоналарига кўчирилиши кераклигини айтиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, Токо лақабли эркак  ўзини кучукка айлантирган.
 


Мақола муаллифи

Теглар

айиқ ҳайвонот боғи одам костюм мўйна

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг