Япониялик фуқаро ўзини итга айлантирди

Бу қизиқ

image

Токо лақабли эркак ижтимоий тармоқларда ўзини кучукка айлантирган одам сифатида танилган. У бунинг учун икки миллион йен (14 минг АҚШ доллари) эвазига махсус мойна буюртма қилган.

Токо костюмни тайёрлаш учун ҳайкаллар ва фильмлар учун моделлар яратиш билан машҳур бўлган Zeppet номли япон компаниясига мурожаат қилган. Компания эса ушбу костюмни яратиш учун 40 кун вақт сарфлаган.

Унинг YouTube’даги “мен ҳайвон бўлишни хоҳлайман” канали катта шов-шувларга сабаб бўлди. У ит костюмида полда думалаган ва ушбу видеони интернетга жойлаган.

Унинг кучук-одам кўринишида биринчи марта омма олдида чиқаётгани тасвирланган видеоси жонли эфирнинг ўзида олти миллиондан ортиқ томоша қилинди.
“Мен мактабдаги битирув варақамга ит бўлишни ва ташқарида юришни хоҳлаганимни ёзганимни эслайман”, деган Токо итга айланиш орзуси унда аввалдан бўлгани ҳақида гапирар экан.

Токо итга ўхшаш учун қилган ҳаракатларига жавобан бир қанча салбий изоҳлар олди. Кўпчилик унга даволаниши кераклигини айтди. 

“Бу менинг севимли машғулотим, шунинг учун мен давом этаман. Бу мени бахтли қилади ва бошқа одамлар ҳам бахтли”, деди у комментларга жавобан.


Мақола муаллифи

Теглар

ит ҳайвон Токо кучук мойна

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг