Тошкент вилоятида 48 туп хандон писта кесиб ташланди
Crime
−
02 April 2023 8571 1 minute
Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Саксонота ўрмон хўжалигида 4 гектар майдонга экилган хандон писта кўчатлари кесиб ташлангани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Табиат ресурслари вазирлиги вилоят бошқармаси маълумот берди.
Ушбу ҳолат юз берган жойга чиқиб ўрганилганда, 1987 йилда туғилган фуқаро С.А. томонидан 48 туп турли ўлчамдаги хондон писта дарахтлари кесилгани аниқланган. Қайд этилишича, фуқаро дарахтларни ўтин қилиш мақсадида кесиб ташлаган.
Мазкур ҳолат юзасидан далолатнома расмийлаштирилиб, ҳуқуқбузарга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-моддаси 1-қисмига асосан жарима ҳамда табиатга келтирилган зарар ҳисоб-китоб қилиниб, ундириш ишлари амалга оширилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хоразм вилояти Қўшкўпир туманида 2 туп гужум дарахтларини кесган шахс жавобгарликка тортилганди.
Live
AllTibbiy xizmatlar hajmi 3 karra oshdi
28 August
Maktablarda qamrov 78 foizga oshirildi
28 August