Тошкент вилоятида 3 гектар ер майдони аланга ичида қолди
3-саҳифа
−
22 Июнь 2023
7887Тошкент вилояти Чиноз тумани ҳудудида жойлашган очиқ майдонда ёнғин юз берди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Келтирилишича, кеча, 21 июнь куни соат 20:43 да Тошкент вилояти Чиноз туманидаги фермерлар уюшмаларидан бирининг ҳудудида тахминан 3 гектар ғалладан бўшаган ер майдони ёнган. Воқеа жойига 1 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 21:00 да етиб бориб, ёнғин соат 21:15 да ўчирилган.
“Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, бир неча кун олдин пойтахт Тошкентнинг Сергели туманида жойлашган қуруқ ўт-хашакдан иборат очиқ майдонда ёнғин юз берган эди.
LiveБарчаси