Тошкент вилоятида 2 киши қутурган ит тишлашидан вафот этди

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида икки киши қутуриш касаллигидан вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси мазкур хабарларга расмий муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, Қўмита ўтказган ўрганишлар натижасида ижтимоий тармоқларда тарқатилган хабарлар тасдиғини топмаган. Аммо олти ой аввал қаровсиз қолган дайди итнинг тишлаши натижасида, яъни қутурган дайди ит жароҳат етказган шахслар ўз вақтида шифокорларга мурожаат қилмаганлиги туфайли оламдан ўтган.

“Хабарда қайд этилган Олмалиқ туманида 141 нафар ёшларнинг қутуриш касаллигига чалинганлиги тўғрисидаги маълумотлар мутлақо асоссиз”, дейилган қўмита баёнотида.

Аввалроқ, Фарғона вилояти Олтиариқ туманидаги Азимобод маҳалласида бир бош сигирда “қутуриш” касаллигини қўзғатувчи баббеш–негри таначалари аниқлангани сабабли маҳалла “хавфли ҳудуд” деб эълон қилингани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

қутуриш

Баҳолаганлар

675

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг