Фарғонадаги маҳаллалардан бири хавфли ҳудуд деб эълон қилинди
Жамият
−
04 Ноябрь 2021
33197Фарғона вилояти, Олтиариқ туманидаги “Азимобод” маҳалла фуқаролар йиғини хавфли ҳудуд деб эълон қилинди. Туман ҳокими Х. Ниёзовнинг тегишли қарори қабул қилинди.
Бунга Фарғона вилояти ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат марказининг Олтиариқ туманидаги “Азимобод” МФЙ ҳудудида бир бош сигирда “қутуриш” касаллигининг қўзғатувчи баббеш–негри таначалари аниқлангани сабаб бўлди.
Қарор билан туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимига чеклов жорий этилган ҳудудда қутуриш касаллигига мойил бўлган барча ҳайвонларни, клиник кўрикдан ўтказиш дезинфекцияловчи воситалар ва дезинфекция ишлари ўтказилишини назорат қилиш вазифаси юклатилди.
Шунингдек, туман Ички ишлар бўлимига қутуриш касаллиги қайд этилган “Азимобод” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида қутуриш касаллигини олдини олиш мақсадида дайди ва қаровсиз ит ва мушукларни тутишда Ободонлаштириш бошқармаси ходимларига ёрдам бериш вазифаси юклатилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь