Тошкент вилоятида ҳайдовчидан қарийб 9 кг наркотик топилди

3-саҳифа

image

Тошкент вилоятида автомашина юкхонасида қарийб 9 кг гиёҳванд модда олиб кетаётган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Тошкент – Фарғона йўналишида ҳаракатланаётган Tracker русумли транспорт воситаси йўл-патруль хизмати масканида тўхтатилган.

Фарғона шаҳрида яшовчи, 1990 йилда туғилган, муқаддам Жиноят кодексининг 166-моддаси (талончилик) билан судланган фуқаро бошқарувида бўлган автомашина холислар иштирокида кўздан кечирилганда, унинг салонида ҳайдовчи ўз истеъмоли учун сақлаб қўйган 1,72 грамм гиёҳванд модда борлиги аниқланган. Қўшимча текширув давомида эса транспорт воситасининг юкхонасидан 8 кг 913 грамм “гашиш” моддаси олинган.

Терговга қадар текширув жараёнида аниқланишича, мазкур шахс наркотик курьерлар томонидан қўшни давлатдан Тошкент вилояти ҳудудига контрабанда йўли билан олиб кирилган ушбу моддани қабул қилиб олиб, доимий яшаш манзилига кетиб бораётган бўлган.

Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятида Қирғизистондан контрабанда йўли билан олиб келинган 2 кгдан ортиқ “гашиш” гиёҳванд моддаси ва 5600 дона психотроп дори воситасини сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

гашиш наркотик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг