Тошкент ва Фарғонада “валютчик”лар ушланди
3-саҳифа
−
02 Август
5659Тошкент шаҳри ва Фарғона вилоятида ноқонуний валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган шахслар ушланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Унга кўра, департаментнинг Мирзо Улуғбек туман бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган М.Э. фуқаро У.Ю.га жами 5 300 АҚШ долларини 67 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Департаментнинг Қўштепа туман бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган яна бир тезкор тадбирда ҳам валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган М.Э. жами 3 150 АҚШ долларини 40 млн сўмга сотган вақтида ушланган ва 3 200 АҚШ доллари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент ва Фарғона вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида валюта қимматликларини ноқонуний муомалага киритилишига чек қўйилганди.
LiveБарчаси