Тошкентда ширинликлар остига никотинли пакетчаларни яширганлар ушланди (видео)

Crime

−

image

Тошкент вилоятида ширинликларнинг қадоқлари остига яширилган 613 дона никотинли пакетчалар аниқланди. Уларнинг умумий қиймати 65 млн сўмга баҳоланмоқда. Бу ҳақда Божхона қўмитаси хабар берди.

Маълум қилинишича, Божхона бошқармасининг Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари Тошкент туманида тамаки маҳсулотларининг ноқонуний муомаласига қарши тезкор тадбир ўтказган.

Тадбир давомида шубҳа остига олинган фуқаро бошқарувидаги Damas автомобили “Навоий” чегара божхона пости яқинида тўхтатилиб, белгиланган тартибда кўздан кечирилган. Текширувда автомобилда олиб кетилаётган турли хил ширинликлар қадоқлари остига 613 дона никотинли пакетчалар яширилгани аниқланган.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ҳуқуқбузарлик ашёси сифатида олиб қўйилган маҳсулотларнинг умумий қиймати 65 млн сўмни ташкил этади.

Билдирилишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилоятида 20 000 АҚШ долларини чет элга ноқонуний олиб чиқаётганлар ушлангани ҳақида хабар берилган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends