Ноқонуний валюта айирбошлаш билан шуғулланганлар ушланди
3-саҳифа
−
01 Ноябрь 2023
6388Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент ва Фарғона вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида валюта қимматликларини ноқонуний муомалага киритилишига чек қўйилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, департаментнинг Миробод туман бўлими томонидан ИИББ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Ш.Й. жами 3,5 минг долларни фуқаро М.А.га 42,9 миллион сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Департаментнинг Қувасой шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда эса валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган А.Х. жами 3,2 минг долларни фуқаро Ш.К.га 39,3 миллион сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Худди шундай Ангрен шаҳри ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган М.А. (муқаддам судланган) жами 3 минг долларни фуқаро Э.М.га 36,8 миллион сўмга сотган вақтида ушланган.
Департаментнинг Тўрткўл туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда бўлса валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Н.А. жами 269 минг Россия рублини фуқаро Н.М.дан 34,1 миллион сўмга сотиб олган вақтида қўлга олинган.
"Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда", дейилади департаментнинг хабарида.
Маълумот ўрнида, ушбу қонунбузарлик ҳолати қайта содир этилганда энг кам ойлик иш ҳақининг 75 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилгача озодликни чеклаш ёки бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Мазкур ҳаракат жуда кўп миқдорда содир этилган бўлса, энг кам ойлик иш ҳақининг 100 бараваридан 300 бараваригача миқдорда жарима ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки бир йилдан уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
LiveБарчаси