Тошкент ва Фарғонада наркосавдогарлар 5 кг “гашиш” билан ушланди (видео)

3-саҳифа

−

image

Тошкент ва Фарғонада қарийб 5 килограмм “гашиш” мойи ва “гашиш” моддаси аниқланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

 

Маълум қилинишича, ДХХ Тошкент шаҳар бошқармаси ходимлари пойтахт ИИББ билан ҳамкорликда Юнусобод туманида яшовчи, 1993 йилда туғилган шахсни тўхтатиб, текширган. Унинг ёнидан учта кичик идишда жами 257 грамм “гашиш” мойи топилган.

Тезкор тадбир давом эттирилиб, фуқаронинг яшаш манзилидан яна 2 килограмм 831 грамм “гашиш” мойи ҳамда электрон тарози ашёвий далил сифатида олинган. Шунингдек, унинг интернет орқали фаолият юритувчи наркодўконда ишлагани аниқланган.

Бундан ташқари, ДХХ Фарғона вилояти бошқармаси вилоят божхона ва ички ишлар бошқармалари билан ҳамкорликда наркотик моддалар савдосига қарши тезкор тадбирлар ўтказган.

Жумладан, Фарғона туманида яшовчи, 1988 йилда туғилган шахс қўшни давлатдан контрабанда йўли билан олиб келинган 982 грамм “гашиш”ни шартли харидорга 10 минг 700 АҚШ долларига сотмоқчи бўлганида ушланган.

Яна бир ҳолатда Фарғона шаҳрида яшовчи, 1997 йилда туғилган фуқаро қўшни давлатдан контрабанда йўли билан олиб келинган 956 грамм гашишни қабул қилиб олган. Наркотик модда Фарғона туманидаги яширин жойга қолдирилган бўлиб, фуқаро уни олиб, уйига қайтаётган вақтида қўлга олинган.

Билдирилишича, ҳозирда учала ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилоятида 20 килограммдан ортиқ экстракцияли “опий”нинг ноқонуний олиб кирилишига чек қўйилгани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг