Тошкент туманлари ҳокимлари йилига биттадан мактаб қуради

Жамият

image

Тошкент шаҳридаги туманларнинг ҳокимлари ҳар йили биттадан мактаб, боғча ва спорт объектини қуради. Бу ҳақда бугун, 16 декабрь куни Президент Шавкат Мирзиёев ўтказган Тошкент шаҳрида амалга оширилган ишларни сарҳисоб қилиш ва келгуси йилга янги марраларни белгилаб олишга бағишланган йиғилишда маълум қилинди. 

Билдирилишича, бугунги кунда пойтахтда 75 тадан мактаб ва боғча, 23 та спорт объектига эҳтиёж бор. Туман ҳокимлари ўзлари маблағ жалб қилиб, ҳар йили 1 тадан мактаб, боғча ва спорт объектини қуриши, қолган 15 тадан мактаб ва боғча ҳамда 11 та спорт объекти инвестиция дастури доирасида қуриб берилиши белгиланди. 

Келгуси йилда инфратузилма лойиҳаларига четдан давлат кафолатисиз яна 300 миллион доллар жалб қилиш муҳимлиги таъкидланди. 

Шу йилдан Тошкент шаҳрининг ҳар бир туманида 1 тадан мактабда таълим сифатини ошириш бўйича “Тошкент тажрибаси” бошланди. Яъни 7-11-синфдаги 1,5 минг ўқувчи сараланиб, уларни АТ, тиббиёт, бизнес, муҳандислик каби йўналишларда ўқитиш йўлга қўйилди. 

Ўқувчиларнинг фанларни ўзлаштиришига қараб, ўқитувчиларига 20 миллион сўмгача ойлик маош тўланяпти. Бу тажрибани кенгайтириб, бундай мактаблар сонини келаси йили 24 тага, 2027 йилда 33 тага етказиш вазифаси қўйилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент Шавкат Мирзиёев мактаб

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг