Тошкент туманида “замҳоким“ 25 минг доллар пора билан ушланди (видео)
3-саҳифа
−
17:55 2065 1 дақиқа
Тошкент тумани ҳокими ўринбосари 1 гектар ерни аукцион орқали олиб бериш эвазига 25 минг доллар олаётган вақтида ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳоким ўринбосари тадбиркорга қурилиш технологиялари ва композит эшиклар ишлаб чиқариш саноат мажмуасини ташкил этиш учун туман ҳокимлиги балансида бўлган 1 гектар ер майдонини аукцион савдоларига чиқариб, олиб беришни ваъда қилган. Бунинг эвазига у Давлат активларини бошқариш тизимидаги танишлари орқали масалани ҳал қилиб беришини айтиб, 25 минг АҚШ доллари талаб қилган.
Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда мансабдор шахс сўралган пулни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳолат юзасидан ҳоким ўринбосарига нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 4-қисми “г” банди ҳамда 28-модда (Жиноят иштирокчиларининг турлари), 211-моддаси (Пора бериш) 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятининг Қибрай туманида “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси раҳбари фуқародан 16 минг доллар талаб қилиб, шундан 5 минг долларини олган вақтида ушланганда.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь