Тошкент-Термиз халқаро автомобиль йўлида 7 та машина тўқнашди. Қурбонлар бор

3-саҳифа

image

М-39 Тошкент-Термиз халқаро автомобиль йўлининг Жиззах вилояти ҳудудидан ўтган қисмида еттита транспорт воситаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди ва оқибатда икки киши вафот этди. Бу ҳақда Жиззах вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Воқеа жорий йил 30 июнь куни соат 10:50 лар атрофида Тошкент – Термиз М-39 йўлининг 997- километрида (Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманига тўғри келади) содир бўлган. Дастлаб Бухоро вилоятида яшовчи шахс бошқарувидаги Chakman русумидаги машина шу йўналишда ҳаракатланаётган Самарқанд вилоятида истиқомат қилувчи ҳайдовчи бошқарувидаги Epica’нинг орқасидан урилган. Оқибатда Epica ичидаги йўловчи, Пайариқ тумани Имом Бухорий маҳалласида яшовчи фуқаро воқеа жойида вафот этган. Мазкур автоулов ичида бўлган яна бир йўловчи, Хоразм вилояти Хива тумани Журён маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро шифохонага ётқизилган. Бироқ у ҳам кўрсатилган муолажаларга қарамай вафот этган.  

Бундан ташқари, ушбу йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Тошкент шаҳри, Жиззах, Бухоро, Қашқадарё вилоятларида яшовчи шахслар бошқарувидаги Lacetti, Sinotruk, Howo, Cobalt, Nexia-3 автомашиналари ҳам тўқнашган. Мазкур автоуловларга турли даражада техник шикаст етган, улардаги ҳайдовчи ва йўловчилар жабрланмаган. 

Билдирилишича, ҳозирда ҳолат юзасидан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шу ўринда айтиш жоизки, айни пайтда Жиззах шаҳрини Ғаллаорол тумани ва бошқа вилоятлар билан боғловчи Учтепа – Жиззах 4Р-38 йўлининг 34-35 километрлари оралиғида Сангзор дарёси устидаги кўприк таъмирланяпти. Шунингдек, мазкур йўлнинг 33-километрида йўл ўтказгич қурилмоқда. Мазкур жиҳат 4Р-38 йўлида автотарнспорт воситалари ҳаракатининг чекланишига сабаб бўлган. Бу эса Тошкент – Термиз М-39 йўлининг 981 ва 1012- километрлари оралиғида автоуловлар ҳаракатининг сезиларли даражада ортишига олиб келган.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Тошкент-Термиз халқаро автомобиль йўли

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг