Тошкент телеминораси қаршисида Toyota, Malibu ва Cobalt тўқнашиб кетди
Жамият
−
18 Ноябрь
3027Тошкент шаҳар Юнусобод туманида Toyota, Malibu 2 ва Cobalt иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Оқибатда Malibu 2 йўловчиси ва ҳайдовчисига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабар берди.
Қайд этилишича, кеча, 17 ноябрь куни соат 21:30 ларда Тошкент шаҳар Юнусобод тумани Амир Темур кўчаси Тошкент телеминораси қаршисида ҳайдовчи Н.С. бошқарувидаги Toyota русумли, О.Ш. бошқарувидаги Malibu 2 ҳамда А.И. бошқарувидаги Cobalt русумли транспорт воситалари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
ЙТҲ оқибатида Malibu транспорт воситасининг йўловчиси ва ҳайдовчисига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
“Барча йўл ҳаракати қатнашчиларидан қоидаларга риоя қилишларини, тезликни белгиланган меъёрлардан оширмаслигини сўраймиз”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳар Яккасарой туманида 20 ёшли йигит Malibu 2 ни йўл четидаги темир устунга бориб урган эди.
LiveБарчаси
Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланди.
26 Декабрь