Тошкентда Malibu устунга бориб урилди (видео)
Жамият
−
16 Ноябрь
2859Тошкент шаҳар Яккасарой туманида 20 ёшли йигит Malibu-2 ни йўл четидаги темир устунга бориб урди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабар берди.
Қайд этилишича, бугун, 16 ноябрь куни соат 00:10 ларда Яккасарой тумани Шота Руставелли кўчаси 50-уй қаршисида 2004 йилда туғилган Ш.М. Malibu-2 русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, руль бошқарувини йўқотган ва йўл четидаги темир устунга тўқнашиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
ЙТҲ оқибатида автомашина ҳайдовчиси Ш.М. ва йўловчи 2004 йилда туғилган Д.С. га шифокорлар томонидан биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
“Барча йўл ҳаракати қатнашчиларидан қоидаларга риоя қилишларини тезликни белгиланган меъёрлардан оширмасликларини сўраймиз”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида 2 та Matiz иштирокида ноодатий йўл-транспорт ҳодисаси юз берган эди.
LiveБарчаси
Жиззахда қимор ўйнаганлар қўлга олинди.
16 Ноябрь