Тошкент “снос” учун компенсация тўламаслик бўйича “чемпион” бўлди
Local
−
13 February 2021 8166 1 minute
Ер эгасининг розилиги олинмаган, ижарачи билан келишилмаган, тегишли халқ депутатлари кенгашларининг қарори ёки Ҳукумат қарори чиқарилмаган, Адлия органларининг ижобий хулосаси олинмаган, келишувлар нотариал тасдиқланмаган қарорлар энг кўп Андижон вилоятида қабул қилинган. Бу ҳақда Бош прокуратура бошқарма прокурори Абдураҳим Муҳиддинов маълум қилди.
Ноқонуний қарорлар Андижонда 48 та, Тошкентда 11, Наманганда 7, Жиззахда 6, Қорақалпоғистонда 4, Бухорода 3 ва Қашқадарёда 1 та қабул қилинган.
Бунинг оқибатида, Республика бўйича 1 338 та ҳолатда мулк эгаларидан 221,5 млрд сўм қарздорлик юзага келиб, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари бузилишига йўл қўйилган.
Маҳаллий ҳокимликларнинг ҳисобидаги жамғармада қолдиқ маблағлар мавжуд бўлсада, Тошкент шаҳрида 76,4 млрд сўм, Тошкент вилоятида 49 млрд сўм, Сирдарёда 51 млрд сўм, Қашқадарёда 17 млрд сўм, Сурхондарёда 9,7 млрд сўм, Жиззахда 7 млрд сўм, Самарқандда 5 млрд сўм, Фарғонада 2,4 млрд сўм ва Андижонда 2 млрд сўм қарздорлик қопланмаган.
Аввалроқ, 2020 йилда мамлакат бўйлаб “снос”га тушган мулкларнинг 45 фоизи учунгина компенсация тўлангани ҳақида хабар берган эдик.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August