2020 йилда мулки “снос”га тушганларнинг ярмидан кўпига компенсация тўланмаган

Жамият 1670
image

2020 йилнинг 1 январь ҳолатига бузилган мулклар бўйича компенсация тўловларидан қарийиб 443 млрд сўм қарздорлик мавжуд бўлган, бироқ ўтган йилда бу қарздорликнинг атиги 202 млрд сўми ёки 45 фоизи мулк эгаларига қоплаб берилган.

Прокуратура органлари томонидан давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкалари олиб қўйилиши муносабати билан бузилган мулклар бўйича етказилган зарарларнинг қопланиши таҳлил этилганда, шундай натижа юзага келган. Бу ҳақда Бош прокуратура бошқарма прокурори Абдураҳим Муҳиддинов маълум қилди. 

Тўланган қарздорликнинг 151,5 млрд сўми нақд пул, 10,7 млрд сўми ер бериш, 39,2 млрд сўми мулк бериш ҳисобига тўғри келган.

Шу билан бирга, ҳудудий ҳокимликлар томонидан бузилишлар бўйича қабул қилинган 52,6 млрд сўмлик 196 та қарорларнинг 76 таси ёки 39 фоизи бўйича амалдаги тартибга риоя этилмаган.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилда Давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш бўйича жамғармага 150 млрд сўм ажратилиши белгиланган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 25
Рейтинг: 3
Теглар
t
×