Тошкент шаҳар ИИББга янги раҳбар тайинланди
Жамият
−
16 Март 2020
17194Бироз аввал, 2018 йилнинг февраль ойидан буён Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи – Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган Рустам Жўраев Миллий гвардия қўмондони этиб тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.
Бугуннинг ўзида Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасига янги раҳбар тайинланди. QALAMPIR.UZ манбаси берган маълумот кўра, Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган Азиз Тошпўлатов Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи лавозимига тайинланган.
Полковник Азиз Тошпўлатов 2015-2017 йилларда Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, 2017 йилнинг ноябрь ойидан 2019 йилнинг июнигача Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи бўлиб ишлаган. 2019 йилнинг июнидан Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
LiveБарчаси