Рустам Жўраев Миллий гвардия раҳбари бўлди
Жамият
−
16 Март 2020
22690Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари – Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган генерал-мойор Рустам Жўраев бошқа ишга ўтаётгани муносабати билан лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар бермоқда.
Маълумотларга қараганда, Рустам Жўраев эндиликда фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясида давом эттиради. У Миллий гвардияси қўмондони лавозимига тайинланган.
Рустам Жўраев 1968 йил 26 июлда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Ички ишлар вазирлиги академиясида таҳсил олган.
Бунгача у Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири лавозимида ҳам фаолият юритган. 2018 йилнинг февраль ойидан буён Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи – Ички ишлар вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, бугунгача Миллий гвардияни Президент хавфсизлик хизмати бошлиғи Баҳодир Тошматов бошқариб келаётган эди.
LiveБарчаси
Самарқанд шаҳрида метро қурилади.
14 Январь
Доллар курси пастлади.
14 Январь