Тошкент пропискасини онлайн расмийлаштириш имконияти яратилди
Жамият
−
31 Октябрь 2020
6776Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий рўйхатдан ўтишни онлайн расмийлаштириш имконияти яратилди. Ушбу хизмат Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига (паспорт идорасига) бормасдан прописка олиш имкониятини беради.
Эндиликда фуқароларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий рўйхатга олиш учун Ягона порталдаги (my.gov.uz) “Фуқаролик” туркумига ўтиш керак.
Мазкур хизмат орқали кўчмас мулк объектига эгалик ҳуқуқи бир шахсга тегишли бўлган объектларга доимий рўйҳатга туриш мумкин. Хизматдан қуйидаги тоифалардаги фуқаролар фойдаланишлари мумкин:
1) Қонун ҳужжатларига мувофиқ олинган уй-жойга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари — хусусий мулк қилиб олинган уй-жойга.
2) Тошкент шаҳрида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган фуқаролар — улар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида бошқа манзилга доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиниш масаласи юзасидан мурожаат этган тақдирда.
3) Тошкент вилоятида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган фуқаролар — улар Тошкент вилоятида бошқа манзилга доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиниш масаласи юзасидан мурожаат этган тақдирда.
Хизмат автоматлаштирилган ва 1 иш кунида тақдим этилади.
Хизматни тақдим этиш нархи – БҲМнинг 2 фоизи, Ягона портал орқали хизмат кўрсатилганда эса дастлабки нархдан 10 фоиз арзондир.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь