Тошкентдан Москвага учган самолёт 2 соатдан кейин ортга қайтди
Жамият
−
25 август 2021 38808 1 дақиқа
Бугун, 25 август куни Тошкентдан Москвага учган Россиянинг “Аэрофлот” авиакомпанияси самолёти техник сабабларга кўра, ортга қайтди. Бу ҳақда РИА Новости Тошкент аэропорти вакилига таяниб хабар берди.
“Аэрофлот”нинг SU-7103 рейси бугун Тошкент халқаро аэропортидан жадвалга мувофиқ 05:10 да Москвага жўнаб кетган. Аммо техник сабабларга кўра, экипаж учиш аэродромига қайтишга қарор қилди ва соат 07:00 да хавфсиз режимда Тошкентдаги аэропортга қўндирилди”, деган аэропорт вакили.
Айни вақтда лайнер аэропортнинг захира йўлагида, бортдаги ҳеч ким жабрланмаган.
Live
Барчаси
Россия омборларидан бирида ёнғин чиқди
22 август
Чиноздаги “дом”лардан бирида ёнғин чиқди
22 август