Тошкентдан Москвага учган самолёт 2 соатдан кейин ортга қайтди

Local

−

image

Бугун, 25 август куни Тошкентдан Москвага учган Россиянинг “Аэрофлот” авиакомпанияси самолёти техник сабабларга кўра, ортга қайтди. Бу ҳақда РИА Новости Тошкент аэропорти вакилига таяниб хабар берди.

“Аэрофлот”нинг SU-7103 рейси бугун Тошкент халқаро аэропортидан жадвалга мувофиқ 05:10 да Москвага жўнаб кетган. Аммо техник сабабларга кўра, экипаж учиш аэродромига қайтишга қарор қилди ва соат 07:00 да хавфсиз режимда Тошкентдаги аэропортга  қўндирилди”, деган аэропорт вакили.

Айни вақтда лайнер аэропортнинг захира йўлагида, бортдаги ҳеч ким жабрланмаган.


Tags

Rate Count

2408

Rating

3

Rate this article

Share with your friends