Тошкент метросининг яна 6 та бекатида ҳаракат тўхтатилади
Жамият
−
28 Июль 7837 1 дақиқа
Режали профилактик ишлар амалга ошириш учун жорий йилнинг 2 август санасидан бошлаб Тошкент метросининг 6 та бекатдан иборат “Технопарк – Янгиобод” бекатлари оралиғида метро поездлар ҳаракати тўхтатилади. Бу ҳақда “Тошкент метрополитени” ДУК хабар берди.
Билдирилишича, Тошкент метрополитени йўловчиларга ноқулайлик ҳосил қилмаслик мақсадида “Технопарк-Қипчоқ-Технопарк” метро бекатлари оралиғида бепул хизмат кўрсатувчи катта сиғимли автобуслар (метробус) ҳаракати йўлга қўйилади. Ушбу автобусларнинг кунлик иш вақти тонгги 05:00 дан тунги 23:00 га қадар амалга оширилади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 28 июнь санасидан бошлаб режали профилактик ишларни амалга ошириш мақсадидан “Қурувчилар” (12-бекат) бекатидан “Янгиобод” бекатигача (6-бекат) метро поездлар ҳаракати тўхтатилган эди.
Live
Барчаси