Тошкент метросидаги таблода беҳаё ёзув пайдо бўлди. Ҳолатга расмий изоҳ берилди

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда Тошкент метрополитенининг Сергели йўналишидаги “3-Бекат” станциясида вақтни кўрсатувчи соат дарчасида ҳаракатланувчи сатрда ножўя гап акс эттирилган видео тарқалди.

“Тошкент метрополитени” унитар корхонаси мазкур видеога ўз муносабатини билдириб, ҳолатга изоҳ берди. 

Таъкидланишича, ушбу ҳодиса бўйича ички хизмат текшируви ўтказилган. Натижада, жорий йилнинг 12 апрель куни соат 16:40 да ушбу вақтини кўрсатувчи соат механизмига хакерлар томонидан киберҳужум (бузиб кириш) содир бўлганлиги аниқланган.

“Ушбу дарча электрон тизимли бўлиб Wi-Fi орқали бошқарилади. Ҳужумчилар соатга ўрнатилган паролни бузиб, ҳаракатланувчи сатрга ножўя гапни жойлаштирган. Таъкидлаш жоиз, мазкур гап 4 дақиқа ичида олиб ташланди. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан айбдорлар қидирилмоқда ва уларга нисбатан тегишли чоралар кўрилади”, дейилади компания хабарида.

“Тошкент метрополитени” УК телекоммуникация тармоғига ноқонуний (санкциясиз) уланишдан огоҳлантирган ва бунга жиноий жавобгарлик белгиланганини эслатиб ўтган.

Қайд этиш керакки, апрель ойида Тошкент метрополитени тез-тез ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўляпти. 7 апрелда Ўзбекистон йўналишининг “Ғафур Ғулом” бекатида техник сабабларга кўра йўловчилар захирадаги поездга кўчирилган. Бу ҳолат ижтимоий тармоқларда метрода поездлар тўқнашиб кетди, дея талқин қилинганди. 8 апрель куни Сергели йўналишида метро поезди ҳаракати тўхтаб қолганди. Йўловчилар эса эвакуаци қилинган. 10 апрель куни эса энг шармандали ва хавфли ҳолат юз берди. Поезд Чилонзор йўналишидаги “Пушкин” ва “Буюк ипак йўли” бекатлари оралиғида эшикларини ёпмасдан ҳаракатланди. Бу вақтда вагонда йўловчилар бўлган, албатта.


Мақола муаллифи

Теглар

метро

Баҳолаганлар

2539

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг