Тошкент метросидаги поездда техник носозлик юз берди
Жамият
−
04 Октябрь 2023
7910Бугун, 4 октябрь куни соат тахминан 07:55 лар атрофида Чилонзор йўналишининг "Чинор" бекатидан ҳаракатланиши лозим бўлган 14-сонли ҳаракат таркибининг тормоз тизимида техник носозлик ҳолати кузатилган ва бунинг натижасида у белгиланган вақтда ҳаракатлана олмади. Бу ҳақда "Тошкент метрополитени" ДУК хабар берди.
"Йўловчиларга ноқулайлик ҳосил қилмаслик ва йўналишда белгиланган ҳаракат жадвали бузилмаслигини олдини олиш мақсадида, ушбу ҳаракат таркиби ортидаги йўловчиларсиз бўлган поезд орқали тиркамага олиниб, текширув йўлагига олиб борилган", дейилади бу ҳақдаги хабарда.
Маълум қилинишича, ҳозирги вақтда йўналишдаги барча поездлар белгиланган жадвал асосида ҳаракатланмоқда
Акобир Сайидов
LiveБарчаси