Тошкент метросида ходим 10 минг доллар топиб олди (видео)
Жамият
−
11:25 4599 1 дақиқа
Тошкент метрополитенида 10 минг АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағлари топилиб, эгасига қайтарилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, Қозоғистон фуқароси автомобиль харид қилиш мақсадида Тошкентнинг Сергели туманига келган. У Олмазор метро бекатидан Сергелига метро орқали борган вақтида сумкасидан 10 минг АҚШ доллари тушиб қолганини билмаган.
Фуқаро автомобиль бозорига боргач, пуллари йўқолганини англаган. Шу вақтда метрополитенда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ходими йўқолган пулларни топиб олган. Ўтказилган текширув ва аниқлаш ишлари давомида пулларнинг қонуний эгаси аниқланган. Шундан сўнг 10 минг АҚШ доллари белгиланган тартибда тўлиқ ҳолда эгасига қайтарилган.
Пул эгаси ички ишлар ва метро ходимларига миннатдорлик билдирган. Унинг айтишича, ходимлар Face ID орқали уни аниқлаб, пулларни тезкорлик билан қайтарган.
“Мен пулни йўқотганимни машина бозорида билдим. Ҳалол экан, қайтиб келди. Ҳаммаларига раҳмат. Ички ишлар ходимларига ҳам мингдан-минг раҳмат”, дейди пулнинг эгаси.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жанубий Кореяда 60 ёшдан ошган эркак чиқинди қопидан 25 миллион вон (тахминан 18 684 доллар) топиб олгани ва олти ой давомида пулнинг эгаси чиқмагач, эркак унга эгалик қилиш ҳуқуқини қўлга киритгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь