Тошкент метроси поезди туннель ичида тўхтаб қолди
Жамият
−
24 Январь 3968 1 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда Тошкент метроси поезди туннель ичида тўхтаб қолгани ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан “Тошкент метрополитени” ДУК муносабат билдирди.
Қайд этилишича, кеча, 23 январь куни соат 23:31 лар атрофида “Пушкин” метро бекатидан “Ҳамид Олимжон” метро бекати томон ҳаракатланаётган 10-сонли ҳаракат таркиби туннель ичида ҳаракат хавфсизлигига тўсқинлик қилувчи металл буюм мавжудлигини аниқлаган. Мазкур ҳолат бўйича зудлик билан поезд нозими хабардор қилинган ҳамда йўналишда ҳаракат хавфсизлигини тўлиқ таъминлаш мақсадида ҳаракат низомига асосан контакт рельсдан ток узилган ҳолда ходимлар томонидан ҳаракат хавфсизлиги тўлиқ таъминланган.
Мазкур ҳолат бартараф этилиб, йўл тозаланмагунига қадар поезд ҳаракати тахминан 13 дақиқа давомида вақтинча тўхтаб турган. Шундан сўнг метро поездлар ҳаракати белгиланган жадвал асосида қайта тикланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент ерусти метросида 18 ёшли йигит ўзини метро тагига ташлаган эди.
Live
Барчаси