Тошкентда 18 ёшли йигит ўзини метро тагига ташлади

3-саҳифа

image

Кеча, 17 январь куни Тошкент ерусти метросида 18 ёшли йигит ўзини метро тагига ташлади. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ сўровига кўра, Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

Қайд этилишича, тунгги соат 22:40 ларда Қўйлиқ йўналишининг “Турон-Дўстлик” йўналиши бўйича ҳаракатланаётган электропоезд “Олмос” метро бекатига кириб келаётган вақтида бекат платформасида турган 2006 йилда тугилган йигит электропоезд тагига ўзини ташлаган.

Метро бекатида хизмат олиб бораётган наряд ходимлари томонидан жабрланган шахс вагон тагидан тирик холда олиб чиқилиб, шифохонага юборилган.

“Ҳозирда терговга қадар текшириш харакатлари олиб борилмокда”, дейди Ҳаёт Шамсутдинов.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг октябрь ойида Тошкентда 15 ёшли ўсмирни поезд уриб кетганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент метро

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг