Тошкентда 15 ёшли ўсмирни поезд уриб кетди (видео)
3-саҳифа
−
25 Октябрь
14902Тошкент шаҳрида 15 ёшли ўсмирни поезд уриб кетди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ’га маълум қилди.
Билдирилишича, Тошкент минтақаси темирйўл ТХТБга жорий йилнинг 23 октябрь куни соат 17:52 да Тошкент шаҳар ИИББ 102-хизмати орқали “Нурхаёт-Салар” темирйўл бекатлари оралиғи 6-км, 7-тўсиқда поезд номаълум шахсни уриб юборгани ҳақида хабар келиб тушган.
Аниқланишича, “Тошкент-Хўжакент” йўналишидаги йўловчи поезди ҳаракатланиб кетаётган вақтида темирйўлнинг йўловчилар ўтиш жойидан велосипедни миниб ўтаётган вақтида вояга етмаган 15 ёшли қашқадарёлик ўсмирни уриб юборган.
Ўсмир олган тан жароҳати билан тез тиббий ёрдам машинасида Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, 7-сон шаҳар клиник шифохонага жойлаштирилган. Кеча, 24 октябрь куни Республика шошилинч тез тиббий ёрдам кўрсатиш марказининг “Болалар бўлими”га ўтказилган.
Эслатиб ўтамиз, 5 октябрь куни Тошкент шаҳрида темирйўл ходимини поезд босиб кетганди. Ҳолат Янги Ҳаёт туманида содир бўлган. Марҳум 1988 йилда туғилган бўлиб, темирйўлда кондуктор лавозимида ишлаб келган. Ходим тепловозга юк вагонларини улаётган бўлган ва ўзининг эҳтиётсизлиги сабаб темирйўл изларига йиқилиб тушган. Оқибатда уни юк вагонлари босиб кетган.
Воқеа жойига тегишли масъуллар ва тез тиббий ёрдам етиб келган. Аммо кўрсатилган ёрдамга қарамасдан ходим воқеа жойида вафот этган.