Тошкентда темирйўл ходимини поезд босиб кетди
3-саҳифа
−
09 Октябрь
9797Тошкент шаҳрида темирйўл ходимини поезд босиб кетди. Бу ҳақда “Миллар” дастурида хабар берилди.
Билдирилишича, ҳолат жорий йилнинг 5 октябрь куни Янги Ҳаёт туманида содир бўлган. Марҳум 1988 йилда туғилган бўлиб, темирйўлда кондуктор лавозимида ишлаб келган. Ходим тепловозга юк вагонларини улаётган бўлган ва ўзининг эҳтиётсизлиги сабаб темирйўл изларига йиқилиб тушган. Оқибатда уни юк вагонлари босиб кетган.
Воқеа жойига тегишли масъуллар ва тез тиббий ёрдам етиб келган. Аммо кўрсатилган ёрдамга қарамасдан ходим воқеа жойида вафот этган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда 36 ёшли аёл поезд уриб кетиши оқибатида вафот этганди.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь