Тошкент кўчаларида рухсат этилган ҳаракатланиш тезлиги пасайтирилди
Жамият
−
10 Октябрь 2022
17553Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши 71-сессиясида пойтахтнинг қатор кўчаларида автомобилларда ҳаракатланиш тезлигини чеклаш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Қарорга кўра, пойтахтнинг Кичик ҳалқа автомобиль йўли ичида жойлашган барча кўчаларда транспорт воситаларининг ҳаракат тезлигини соатига 60 кмгача чекланади.
Айрим кўчаларда траспорт воситаларининг ҳаракат тезлигини соатига 50 км.гача чекланади. Булар қаторига Алишер Навоий, Маҳтумқули, Амир Темур, Кичик ҳалқа автомобиль йўли, Ислом Каримов, Тарас Шевченко, Бобур ва Фурқат кўчаларининг бир қисми ва Амир Темур хиёбони айланма йўли киради.
Аввалроқ Тошкентнинг айрим кўчаларда автомобиллар учун юқори тезликни соатига 60 километргача чеклаш таклиф этилганди. Бироқ Халқ депутатлари кенгаши депутатлари таклифни қайта ишлаш учун қайтарганди.