Тошкентда машиналар тезлигини чеклаш бўйича таклиф нега қайтарилганига изоҳ берилди
Жамият
−
26 Сентябрь 2022
11400Тошкентнинг айрим кўчаларда автомобиллар учун юқори тезликни соатига 60 километргача чеклаш таклиф этилди. Аммо халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлари таклифни қайтаргани ҳақида хабар берган эдик. Мазкур қарор юзасидан Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши изоҳ берди ва таклиф рад этилмаганини маълум қилди.
Қайд этилишича, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 2022 йил 16 сентябрдаги етмишинчи сессияси кун тартибида Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБнинг Тошкент шаҳрининг айрим кўчаларида транспорт воситаларининг юқори ҳаракатланиш тезлигини соатига 60 километргача камайтириш тўғрисидаги таклифи кўриб чиқилган.
“Депутатлар томонидан юқорида киритилган таклифни муҳокама қилиш жараёнида алоқадор идора ва ташкилотлар билан биргаликда ҳар томонлама ва чуқур ўрганиш зарурлиги, бунда Тошкент шаҳар кўча ва йўл тармоғи, аҳолининг ҳаракатланиш оқимлари йўналишларини ва шу каби бир қатор омилларни ҳисобга олиш зарурлиги билдирилди.
Баён этилганлардан келиб чиқиб, депутатлар томонидан мазкур таклиф рад этилмаган бўлиб, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг навбатдаги сессияси муҳокамасига қайта киритиш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги маълум қилинади”, дейилади расмий муносабатда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь