Тошкент халқаро аэропортига янги раҳбар тайинланди
Жамият
−
24 Ноябрь 2023
10084“Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти” масъулияти чекланган жамиятига янги директор тайинланди. Бу ҳақда “Uzbekistan Airports” ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 22 ноябрь куни “Uzbekistan Airports” бошқаруви раисининг тегишли буйруғи билан Жасур Пўлатов “Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти” МЧЖ директори вазифасини бажарувчиси этиб тайинланган.
Жасур Пўлатов Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетини тамомлаган. У авиация соҳасидаги фаолиятини “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАКда ҳаво ташувларини ташкил этиш агенти сифатида бошлаган. У ерда 2019 йилга қадар ишлаган.
Шундан сўнг меҳнат фаолиятини Ўзбекистон Транспорт вазирлигида давом эттириб, сўнгги йилларда аэропортларни ривожлантириш ва ерусти таъминоти бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Пўлатов шу йилдан “Uzbekistan Airports”да бошқарув раисининг халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлиги бўйича маслаҳатчиси лавозимида иш бошлаган. Кейинчалик Бухоро аэропорти директори вазифасини вақтинчалик бажарувчи этиб тайинланганди.