Тошкент инвестиция форумида неча миллиард долларлик аниқ шартномалар тузилгани маълум бўлди

Жамият

image

Биринчи Тошкент халқаро инвестиция форуми якунлари бўйича 7,8 млрд долларлик аниқ шартномалар ва инвестициявий битимлар пакети имзоланди. Бу ҳақда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

“Форум якунлари бўйича 7,8 млрд долларлик аниқ шартномалар ва инвестициявий битимлар пакети имзоланди. Шунингдек, қиймати 3,5 миллиард долларлик лойиҳаларни амалга ошириш бўйича дастлабки келишувларга эришилди”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 24 март куни старт олган Биринчи Тошкент халқаро инвестиция форуми ўз ишини якунлади. Тадбир 2 мингдан ортиқ иштирокчиларни – жаҳоннинг 56 мамлакатидан йирик инвесторлар ва юқори мартабали меҳмонларни бирлаштирган бизнес дунёсидаги муҳим воқеага айланди.

Форум очилиш маросимида нутқ сўзлаган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев келгуси беш йилда мамлакат ялпи ички маҳсулот ҳажмини 100 миллиард долларга, йиллик экспортини эса 30 миллиард долларга етказиш кўзда тутилаётганини ва хориждан Ўзбекистонга бор-будини кўтариб, иш бошлайман, бизнес ташкил этаман деб келаётган инвесторлар фаолияти Ўзбекистон Президенти ва Ҳукумати томонидан кафолатланишини айтди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

202

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг