Тошкент ИИББ дўкондорларга мурожаат билан чиқди

Жамият

image

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси пойтахтдаги кўнгилочар-савдо марказлари, дўконлар ва бошқа муассасалар раҳбарларига мурожаат билан чиқди. 

Мурожаатда таъкидланишича, жорий йилнинг 7 январ куни Мирзо Улуғбек туманида автомобилда қаровсиз қолдирилган вояга етмаган бола уни ҳаракатга келтириб, дўконга тўқнашиши билан боғлиқ ҳодиса тезкор тартибда хавфсизликни таъминлаш чоралари қўлланишини талаб этган.

“Шу муносабат билан Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси раҳбарияти сиздан автотураргоҳ ва савдо маркази (дўкон) биноси орасида махсус чеклов мосламалари ўрнатишингизни илтимос қилади”, дейилади мурожаатда. 

Қайд этилишича, мазкур чора юқоридаги каби ҳодисаларнинг олдини олиш учун зарурдир.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 7 январь куни Тошкентда Lacetti ёш бола билан қаровсиз қолдирилиши оқибатида, автомобиль Makro супермаркетининг ойналарини бузиб, дўкон ичига кирганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ИИББ

Баҳолаганлар

325

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг