Тошкентда 8 яшар бола “бошқарувидаги” Lacetti дўкон ойналарини бузиб, ичкарига кирди

3-саҳифа

image

Тошкентда Lacetti автомобили ёш бола билан қаровсиз қолдирилиши оқибатида, автомобиль Makro супермаркетининг ойналарини бузиб, дўкон ичига кирди. Ушбу ҳодиса акс этган виджео ижтимоий тармоқларда тарқалмоқда. 

Ҳодиса бугун, 7 январь куни соат 13:50 ларда, Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Гёте-5 кўчасида содир бўлган. Ҳайдовчи 1983 йилда туғилган Ж.Ш. Lacetti русумли транспорт воситасида ҳаракатланиб келиб, ушбу кўчада жойлашган Makro супермаркети яқинига тўхтаб, ўт олдиргич калит ва фарзандини қаровсиз қолдириб, ўзи супермаркет ичига кириб кетган. 

Автомобилда бўлган 8 ёшли фарзанди ўт олдиргич калитни бураб юбориши оқибатида автомобиль ҳаракатланиб кетган ва супермаркет ойнасини синдириб, ичкарига кириб тўхтаган.

Ҳодиса натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

Мазкур ҳодиса юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

472

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг