Тошкент дунёдаги ҳавоси энг тоза шаҳарлардан бирига айланди
Бу қизиқ
−
06 Апрель 2023
18323IQAir хизмати маълумотларига кўра, Тошкент шаҳри дунёнинг ҳавоси энг тоза юзта шаҳридан бири бўлиб турибди.
Ўзбекистон пойтахти ҳафта давомидаги ёмғирли кунлардан сўнг дунёнинг ҳаво тозалиги бўйича энг яхши 100 та шаҳридан бирига айланди. Реал вақт режимида олиб борилувчи рейтингда шаҳар ҳавосидаги чанг концентрацияси Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсия этган миқдорда экани маълум бўлди.
IQAir прогнозида айтилишича, эртага ва индинга ҳам ёмғир ёғиши ҳисобига ҳавонинг тозалиги сақланиб туради.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг 17 октябрь куни пойтахтда узоқ вақт ёғингарчилик кузатилмагани ва ҳаво ҳароратининг инверсияси ортидан шаҳар бир муддатга дунёнинг ҳавоси энг ифлос шаҳрига айланганди.
Нодиржон Мадаминов