Тошкентда аёл 2 ёшли фарзанди билан ис газидан вафот этди
Жамият
−
06 Январь 2020
5660Пойтахт Тошкентда 32 ёшли аёл ва унинг 2 яшар қиз фарзанди ис газидан заҳарланиб вафот этди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар берди.
Ҳодиса кеча, 5 январь куни соат 22:10 ларда юз берган. Юнусобод тумани, “Бободеҳқон” маҳалласида яшовчи 1987 йилда туғилган Н.Исроилова ва фарзанди 2017 йилда туғилган Д.Тоҳирова уйнинг ювиниш хонасидан сизиб чиққан ис газидан заҳарланиб, ҳодиса жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.