Тошкентда аёл 2 ёшли фарзанди билан ис газидан вафот этди

Local

image
Икки вилоятда 6 киши ис газидан заҳарланди north_east

Икки вилоятда 6 киши ис газидан заҳарланди

Пойтахт Тошкентда 32 ёшли аёл ва унинг 2 яшар қиз фарзанди ис газидан заҳарланиб вафот этди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар берди.

Ҳодиса кеча, 5 январь куни соат 22:10 ларда юз берган. Юнусобод тумани, “Бободеҳқон” маҳалласида яшовчи 1987 йилда туғилган Н.Исроилова ва фарзанди 2017 йилда туғилган Д.Тоҳирова уйнинг ювиниш хонасидан сизиб чиққан ис газидан заҳарланиб, ҳодиса жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Rate Count

98

Rating

3

Rate this article

Share with your friends