Тошкент аэропортида самолётлар ҳаракатига чекловлар киритилди

Жамият

image

Бугун, 6 январь куни Тошкент аэропортидаги ноқулай об-ҳаво шароити (туман, кўриниш масофаси 700 м) туфайли самолётларнинг қўниши ва жўнаб кетишига баъзи чекловлар жорий қилинди. Бу ҳақда “Uzbekistan Airports” хабар берди.

Қайд этилишича, Centrum Air авиакомпаниясининг Сеул-Тошкент йўналишидаги C6550 рейси ва Air Samarkand авиакомпаниясининг Жидда-Тошкент йўналишидаги 9S3304 рейслари экипажнинг тоифаси ўрнатилган чекловларга мос келмагани сабабли самолётлар Самарқанддаги муқобил аэродромга йўналтирилган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент аэропортида қисман электр узилиши содир бўлгани ҳақида хабар берилган эди. Бу пайтда кетиш ва келиш заллари захира дизель генераторлар ва UPS ёрдамида электр энергияси билан таъминланган.


Мақола муаллифи

Теглар

туман Тошкент аэропорти ноқулай об-ҳаво

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг