Тошкент аэропорти яқинидаги ошхонада ёнғин бўлди

3-саҳифа

image

Бугун, 6 июль куни Тошкент халқаро аэропорти учиб кетиш зали ёнидаги ошхонада ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, маҳаллий вақт билан соат 11:20 да Тошкент халқаро аэропорти вокзал олди майдонида янги кафеда ёнғин келиб чиққан. Воқеа жойига зудлик билан аэропорт ва шаҳар ўт ўчириш бўлимлари етиб келган. Ёнғин соат 11:47 да ўчирилган.

Ёнғин оқибатида 5 кв метр майдонга зарар етган. Жабрланганлар йўқ. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодисага ошхонадаги кичик ёнғин сабаб бўлган.

Тошкент халқаро аэропорти нормал режимда ишлаётгани маълум қилинди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда бир-бирига туташ қурилган хонадонларда ёнғин содир бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент ёнғин аэропорт ошхона

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг