Тошкентда бир-бирига туташ қурилган хонадонларда ёнғин чиқди (видео)
3-саҳифа
−
03 Июль
5090Бугун, 3 июль куни Тошкент шаҳридаги 3 хонадонда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, соат 13:54 да Шайхонтоҳур тумани, Қувур ариқ 2-тор кўчасида жойлашган бир-бирига туташ қурилган 3 та хонадонда ёнғин содир бўлган. Шунга кўра, 7 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 14:00 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 14:47 да ўчирилган.
Маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
“Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳридаги “Чорсу” бозорида йирик ёнғин юзага келганди.