Тошкент ҳокимлиги “Қўйлиқ” бозори бузилмаслигини эълон қилди

Жамият

image

Аввалроқ Тошкент шаҳар ҳокимининг “Қўйлиқ” бозорини давлат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши ҳақида қарор қабул қилгани хабар қилинганди. Бунинг ортидан муҳокамалар бошлангач, пойтахт ҳокимлиги расмий муносабат билдирди.

Қайд этилишича, ишлар доирасида, “Қўйлиқ” деҳқон бозорининг тўлиқ давлат ва жамият эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши кўзда тутилмаган. Асосий кириш жойи олдидаги автотураргоҳ ҳудудининг бир қисми ва бир нечта вақтинча савдо қурилмаларининг ўрни қурилиш жараёнига жалб этилади. Бунда, асосий бино ва савдо расталарининг аксарияти ўз жойида қолади. Лойиҳага кўра, жалб этиладиган ҳудуднинг умумий майдони 10 минг кв метр атрофида бўлади.

Таъкидланишича, “Қўйлиқ” буюм бозори ҳам тўлиқ олиб қўйилмайди. Бу ерда ҳам автотураргоҳ ҳудуди ва бир нечта вақтинча қурилмаларнинг ўрни ишларга жалб этилиб, улар учун компенсация маблағлари тўлаб берилади. Буюм бозорининг ҳам асосий павильони ўз жойида қолади. Автотураргоҳ ҳудуди билан бирга ишларга жалб этиладиган умумий майдон 6,3 минг кв метрни ташкил этади.

“Ишлар якунидан сўнг, бозорларнинг автотураргоҳи хавфсизлик талабларини ҳисобга олган ҳолда тегишли рухсатнома бўлса, кўприк ва ёндош йўлларнинг таянч иншоотлари остида жойлаштирилиши мумкин.

ОАВда келтирилаётган жадвал фақатгина объектлар ҳақидаги умумий маълумотни акс эттирган бўлиб, улар бузилишидан далолат бермайди”, дейилади ҳокимлик хабарида.

Шаҳар маъмуриятига кўра, ушбу ер майдонлари йўл ўтказгич, Бектемир йўлидан ТХАЙга ва ТХАЙдан Бектемир йўлига (Фарғона йўлининг давоми) тушувчи йўллар қурилиши сабабли давлат ва жамоат фойдасига жалб этилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Қўйлиқ

Баҳолаганлар

265

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг