Тошкент ҳокимининг 23 та қарори ҳақиқий эмас деб топилди

Жамият

image

Тошкент шаҳридаги туман ҳокимлари, шунингдек, Тошкент шаҳар ҳокимининг 60 та қарори судда ҳақиқий эмас деб топилган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар суди матбуот хизмати маълум қилди. 

Билдирилишича, пойтахт ҳокими ва туман ҳокимларининг қарорларини ҳақиқий эмас, деб топиш бўйича 220 та иш кўриб чиқилган бўлиб, шундан ҳокимларнинг 60 та қарори ҳақиқий эмас, деб топилган.

Шундай қарорлар сонига эътибор қаратадиган бўлсак, ўтган йил давомида энг кўп Тошкент шаҳар ҳокимининг қарорлари ҳақиқий эмас деб топилганини кўриш мумкин. Шаҳар ҳокимининг 23 та қарори суд эътирозига сабаб бўлган.

Туманлар кесимида эса Чилонзор тумани ҳокими 10 та шундай қарор билан етакчилик қилмоқда.

Шунингдек, Олмазор ҳокимининг 7 та, Сирғали ҳокимининг 5 та, Шайхонтоҳур ҳокимининг 4 та, Мирзо Улуғбек ва Учтепа ҳокимларининг 3 тадан, Бектемир, Миробод, Юнусобод, Янгиҳаёт, Яшнобод ҳокимларининг биттадан қарорлари ҳақиқий эмас, деб топилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг